"Бавария" матбуот хизматининг хабар беришича, ярим ҳимоячи Тьяго Алькантара Қатардаги ўқув-машғулот йиғинларини муддатидан олдин тарк этган. Гап шундаки, 28 ёшли испаниялик футболчининг яқинда фарзандли бўлади. Жамоа раҳбарияти уни рафиқаси Хулия Вигаснинг олдига юборган.
Эслатиб ўтамиз, Алькантара жорий мавсум "Бавария" таркибида 22 та учрашувда майдонга тушган.