"The Mirror" хабарига кўра, "Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард австрияликни Маркос Алонсонинг ўрнида ўйнатишни режалаштирмоқда.
Алабанинг "Бавария" билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади. "Челси" футболчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр турибди.
Ушбу мавсумда Алаба Германия чемпионатида 12 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.