“Брайтон” устози Жахонбаҳш ҳақида: “У ўз имкониятини узоқ кутди”
01.01.2020 21:21 Ўқилди: 825
Англия чемпионати 21 тури доирасидаги “Брайтон” – “Челси” (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Грем Поттер сўнгги икки ўйин қаҳрамони Алиризо Жаҳонбахш ҳақида ўз фикрлаини билдирди.
Эронлик ҳужумчи бугун захирадан майдонга тушиб, “аристократлар” дарвозасини чиройли тарзда ишғол этган бўлса, ўтган тур “Борнмут”га гол уриб, жамоасининг ғалабасига (2:0) катта ҳисса қўшганди.
“Жаҳонбахш? Ҳамма ундан мамнун. У узоқ меҳнат қилди ва ўз имкониятини кутаётган эди. Захирадан майдонга тушиб, бундай зарба бериш шунчаки ажойиб. Бу йигитда инсонларни тушуна олиш қобилият бор”, – дейди Поттер.
Аввалроқ, 26 ёшли форварднинг АПЛда гол урган учинчи эронлик футболчига айлангани ҳақида хабар бергандик.