8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Токио-2020 олимпиадасига йўлланмалар тақдим этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида иштирок этади.
Терма жамоамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов мусобақага тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги режалар хусусида ЎФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:
- Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб бордик. Йил давомида ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди, ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Анча яхши савиядаги рақиблар билан ўйинлар ўтказдик.
Осиё чемпионатида осон бўлмаган гуруҳдан ўрин олганимиз бор гап. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Тўғри, улар кучли, лекин биз ҳам ҳеч бир жабҳада осонликча имкониятни бой бермаймиз. Қолаверса, Жанубий Корея ҳамда Эрон билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишга ҳам улгурдик. Рақиблар ҳақида етарлича тасаввур ва маълумот бор.
Жамоамизда ички муҳит жуда яхши. Йигитларда кайфият ва шижоат аъло даражада. Биз мусобақага аввало ўз унвонимизни муносиб ҳимоя қилиш, Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш мақсадида боряпмиз.
![]() | 05.04.2021 01:34 Ўқилди 1029 АПЛ. Ўз майдонида камбэк эвазига ютган "Манчестер Юнайтед" "Лестер" билан орадаги фарқни ошириб олди |
![]() | 06.04.2021 23:34 Ўқилди 456 ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Ливерпуль" (Матнли трансляция) |
![]() | 07.04.2021 02:34 Ўқилди 366 ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Ливерпуль" учрашуви энг яхши футболчиси эълон қилинди |
![]() | 04.04.2021 00:00 Ўқилди 315 "Севилья" ҳимоячисида коронавирус аниқланди |
![]() | 05.04.2021 21:17 Ўқилди 264 Ўзимизнинг карикатура: Ла Лигага интрига қайтяпти |
![]() | 08.04.2021 10:17 Ўқилди 243 "Манчестер Юнайтед" "Вест Хэм"дан Лингард учун қанча маблағ талаб қилаётгани маълум бўлди |
![]() | 07.04.2021 02:00 Ўқилди 213 ЕЧЛ. "Реал Мадрид" АПЛ чемпионини ишончли тарзда мағлуб этди. Винисиусдан дубль |
![]() | 06.04.2021 02:34 Ўқилди 207 АПЛ. Турнинг сўнгги ўйинида 5та гол урилди |
![]() | 08.04.2021 08:17 Ўқилди 165 Карикатура: Кечаги ўйинда Мбаппе |
![]() | 09.04.2021 11:17 Ўқилди 144 "Милан" украиналик футболчига қизиқмоқда |