“Боруссия”га ўтган Эрлинг трансфери ҳақида гапирди
“Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Дортмунд раҳбарияти билан музокара олиб бордим ва “Боруссия”га ўтишга қарор қилди. Мен айнан ушбу жамоа учун ўйнашни хоҳлайман. Уй ўйинларига 80 мингдан ортиқ мухлис тушадиган “Боруссия” стадиони атмосферасига шўнғиб кетишни хоҳлайман”, — дейди Холанд.
Эслатиб ўтамиз, Холандга “Ювентус” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ҳам даъвогарлик қилганди.