Игор Голбан, Владимир Аргун ва ҳоказо. Клуб мазкур ишини 2016 йил ҳам давом эттирди. Иккинчи даврада қўқонликлар бош мураббийи этиб тайинланган Нўмон Ҳасанов жамаоага Дарко Гожкович ва Никола Валентични таклиф қилди. Бу икки хорижлик футболчи тез фурсатда жамоага киришиб кетишди, мухлислар меҳрини қозонди. Валентич мавсум якунида жамоани тарк этган бўлса, Дарко Гожкович уч йилга яқин тўп тепди. Яқинда у билан боғланиб сайтимиз учун интервью олдик.
- Келинг суҳбатимиз аввалида Ўзбекистонга келишингиз тарихи ҳақида маълумот берсангиз. Бунга ким сабабчи бўлган? Ёки агентлар орқали бу иш амалга ошганми?
- Аниқ эсимда, уйда ўтирганимда мураббий қўнғироқ қилиб камида мавсум оҳиригача жамоага ёрдам беришимни сўради. 2016 йил иккинчи даврасида Қўқонга келдим. Биз бирлашиб жамоани кучлилар сафида олиб қолишга эришдик. Мавсум якунлангач Сербияга қайтдим. Таътил кунларимнинг бирида Нўмон Ҳасанов мен билан боғланиб, ҳимоядаги муаммолар борлигини ва бу позицияда мени кўраётганлигини айтди. Шундан сўнг шартномани узайтирдик.
- Якунланган йилда ўзбек футболида ҳам, Қўқонда ҳам етарлича ўзгаришлар юз берди. Янгиликларни кузатиб бордингизми?
- Албатта. Собиқ жамоамнинг ҳар бир учрашувини қолдирмасдан кўриб бордим. Ўзбекистон терма жамоасида ҳам, Қўқонда ҳам авлодлар алмашинуви жараёни кечмоқда. Ўтган масумни “Қўқон 1912” бошқа мураббий қўл остида ўтказди. Таркибда ҳам янги футболчилар кўзга ташланди.
- Одатда кўпчилик ҳужумчидан гол кутишади. Лекин, сиз орқа чизиқда ҳаракат қилсангизда қатор голлар урардингиз. Бу ҳолат нима билан боғлиқ?
- Ҳа, кўп голлар урганман. Мураббий мени кўпроқ таянч нуқтасига қўярди. Ўзимда ҳам иштиёқ кучли эди. Шунингдек, бунда жамоадошларимнинг ҳам ҳиссаси катта. Уларнинг ёрдамисиз ҳеч нарса қилолмасдим.
- “Нефтчи"га қарши кечган учрашувда дубль муаллифига айлангансиз. “Локомотив” билан баҳсдаги голингиз қимматли бир очкони тақдим қилганди...
- Эсимда ҳаммаси. Фаолиятимдаги энг ёдда қолган учрашувлар сирасига киради. Бизга очко жуда ҳам зарур эди. Гол уриб жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман.
- Юртимизга келган аксарият легионерлар турли сабабларга кўра барвақт жамоаларни тарк этишади. Дейлик, молиявий томонлама ёки мослашишда муаммолар кузатилади. Бунга муносабатингиз қандай? Сиз уч йилга яқин тўп тепдингиз...
- Шуни айтишим мумкинки, легионерга ўзини кўрсатиши учун Ўзбекистон энг қулай чемпионат саналади. Ҳамма футболчи ҳар хил табиатга эга. Шахсан мен Қўқонда ўзимни жуда яхши ҳис қилганман. Шартномам якунлангани боис Сербияга қайтишга мажбур бўлдим. Кўрамиз яна Ўзбекистон чемпионатида ўйнашим мумкин. Агар, клублар таклиф билан чиқса, ўрганиб чиқиб қарор қабул қиламан. Менда бу борада хоҳиш кучли. Қадрдон мухлислар учун ҳам қайтишга тайёрман. Уларни ҳурмат қиламан ва яхши кўриб қоламан.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1584 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1467 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1221 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 996 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 963 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 861 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 747 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 669 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 576 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |