Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга биринчи расмий ташрифи арафасида Токиода бўлиб ўтган Ўзбекистон-Япония Бизнес Форуми доирасида ўтказилган музокаралар натижасида Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Япониянинг Яманаши префектураси таниқли футбол клуби – “Ванфоре Кофу” ўртасида ҳамкорлик алоқаси ўрнатилиб, англашув меморандуми имзоланди.
Меморандумни вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов ва “Ванфоре Кофу” президенти Казуюки Умино имзоладилар.
Келишувга кўра, Япония J2 League футбол дивизиони етакчи жамоаларидан бири бўлган ҳамда бой ўтмиши билан ажратиб турувчи “Ванфоре Кофу” ҳамда Наманган футболи ўртасида доимий ҳамкорлик ўрнатилади. Япон клуби яқин даврда Наманганда ўз футбол мактабини очади, ушбу мактабнинг энг яхши тарбияланувчилари “Ванфоре Кофу” таркибига қўшилиш имконига эга бўлишади. Шунингдек наманганлик мураббийлар учун япон мутахассислари иштирокида ўқув семинарлари, мастер-класслар ташкил этади. “Ванфоре Кофу” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари асосий таркибларининг ўртоқлик учрашувлари ҳам доимийлик касб этади.
Умино, имзолаш маросимидан сўнг Ўзбекистондаги телеканалларига берган интервьюсида ушбу келишувнинг япон футбол клуби нуқтаи назаридан тарихий воқелик бўлганини қайд этди.
Suzuki, Citizen, NNS, Pioneer, Daihatsu каби Япониянинг ўнлаб таниқли йирик компаниялари ҳомийлигида фаолият олиб бораётган “Ванфоре Кофу” билан эришилган бу келишув, ўз-ўзидан ҳомий компанияларнинг Наманган вилоятига бўлган қизиқишини шакллантиришга ҳамда келгусида инвестициялар соҳасида ҳамкорлик учун замин яратади.
26.04.2024 07:25 Ўқилди 1527 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1434 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1371 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1074 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1044 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 819 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 789 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 786 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 636 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 624 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |