"Наполи" клуби ҳимоя чизиғининг етакчиси Калиду Кулибали жароҳатга йўлиқди.
Кулибали Италия чемпионатанинг 16-тури доирасидаги "Парма"га қарши учрашувда (1:2) жароҳатланди. Сенегаллик ҳимоячи ўйинни давом эттира олмаслиги ойдинлашгач, 5-дақиқада унинг ўрнига Себастьяно Лупето майдонга туширилди.
Неапол клуби расмий сайтининг хабар беришича, Кулибали келаси йилда майдонга қайтади. Жароҳатнинг даражаси бир неча тиббий кўриклардан сўнг аниқ бўлиши таъкидланган.