Унга кўра, амалдаги чемпион АГМК ҳамда "Пахтакор" жамоалари финалга йўл олишди. Иккинчи кунги беллашувда "Насаф"ни 6:3 ҳисобида мағлуб этган "шерлар" ўйинчиси Тимур садировнинг фикрлари билан қизиқдик.
Фото Футзал. "Пахтакор" "Насаф"ни иккинчи баҳсда ҳам енгди ва иккинчи финалчига айланди
- Бугун мухлисларни зериктирмайдиган ўйин бўлди деб ўйлайман. "Насаф" азалдан ноқулай рақиб бўлиб келган. "Насаф"ни ҳисоб қандай бўлмасин охиригача курашадиган жамоалардан бири деб ҳисоблайман. Ўйинда устунлик биз томонда бўлди. Ўйинлар ораси жуда қисқа, шу сабаб кўп жароҳат олганлар бор, жароҳатланганларни тикланишига вақт етмаяпти. Чунки, кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш керак. Шунга қарамай ҳақли равишда ғалабани қўлга киритдик.
- Нима учун рақиб ўйинчилари билан кўп тортишасиз?
- Ўзингиз биласиз футбол, футзал якка курашларга бой спорт тури. Ҳамма ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Лекин ҳеч ким кимгадир атайин жароҳат етказиш учун тушади деб ўйламайман. Аммо, "қаттиқ" ва қўпол ўйинни фарқига бормайдиган баъзи футзалчилар бор. Демоқчиманки, атайин орқадан ёки қастдан жароҳат етказмоқчи бўлади. Балки, қизишиб рақиблар билан тортишиб кетишимга шу сабабдир.
- Финалда АГМК билан ўйнайсизлар. Финал ҳақида фикрларингиз?
- Финалга ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли иккита жамоаси чиқди деб ўйлайман. Финал курашларга бой кечиши табиий. Мухлисларга ёқадиган финал ўйини бўлади деб ўйлайман.
- АГМКга гуруҳ баҳсларида ютқазгансизлар. Финалда ютишга имкониятилар етадими?
- Ҳа, охирги ўйинда 3:2 ҳисобда ютқазганмиз. Бундай жамоалар билан хатолар қимматга тушади. Қайси жамоа камроқ хато қилса шу жамоа ғолиб бўлади. Ўтган баҳсда ўзимизнинг хатолар туфайли мағлуб бўлгандик. Финалга келадиган бўлсак олмалиқликлар яхши шаклланган. Қолаверса, терма жамоа асосини ҳам шу жамоа ташкил қилади. Агар асосий ўйинчиларимизнинг жароҳатлари туфайли камчилик бўлиб майдонда ҳаракатланишимиз панд бермаса, албатта ғалаба қозона оламиз. Финалда барчамиз фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.
Эслатиб ўтамиз, Тимур кеча бўлиб ўтган иккинчи кунги учрашувда қаршиликлар дарвозасига киритилган олтинчи голга муаллифлик қилди.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2418 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1488 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1389 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1128 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 939 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 846 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 720 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 621 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 588 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 546 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |