Ўзбекистон Лига кубоги финалида АГМК устидан қозонилган йирик 6-2 ҳисобидаги ишончли ғалабадан сўнг, дарвозабон Санжар Қувватов фикрлари билан ўртоқлашди.
- Жорий йилда фаолиятингиздаги илк олтин медал ва иккита кубокни қўлга киритдингиз. Бу борада ўзингизда ўсишни сездингизми?
- Тўғри айтдингиз. Бу йил мен футболчилик фаолиятимдаги биринчи бор чемпионлик ва Лига кубоги соҳиби бўлдим. Ҳиссиётлар ажойиб, сўз билан таърифлаб бериш қийин. Ўзбекистондаги барча совринларни ўзимизники қилганимиздан хурсандман. Яна бир бор биз билан бирга бўлган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман.
- 2019 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига етди. “Пахтакор” деярли барча ўйинларда йирик ҳисобдаги ғалаба қозонди. Албатта, бунда дарвозабонларнинг ҳам ҳиссаси бор. Шахсан ўзингиз учун якунланган мавсум кўнгилдагидек ўтдими?
- Ўзим учун кўнглимдагидек ўтди дея олмайман. Барибир камчиликлар ва хатолар бўлди. Айниқса, охирги турлар қийин кечди. Энди машғулотларда хатолар устида ишлаймиз.
- Лига кубоги мусобақаси жорий йилда биринчи маротаба ташкил этилди. Мазкур турнирнинг аҳамияти ва фойдали жиҳати ҳусусида фикр билдирсангиз...
- Тўғри бу осиё чемпионлар лигасига йўлланма бермайди. Лекин, пастки ўринлардаги жамоаларга совринлар учун курашишга ўзига хос мотивация бўла олди. Ўйинлар сони ошди, кураш қизғин кечди. Умуман олганда барча клублар учун фойдали турнир бўлди деб ўйлайман.
- “Пахтакор”га қайси жамоа муносиб ва жиддий қаршилик кўрсата олди?
- Бизда бундай баҳслар кўп кузатилди. Битта аниқ жамоани кўрсата олмайман. Ҳар бир рақиб жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1956 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1710 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1419 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1269 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1170 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1122 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1008 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 939 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 786 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 681 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |