Килиан Мбаппе 2019 йилги «Олтин тўп» соврини учун курашда олтинчи ўринни эгаллади, аммо хафа бўлди дейиш қийин. Сабаби француз Дидье Дрогба билан маросим ўртасида расмга тушди.
Мбаппе йилнинг энг яхши ёш футболчисини аниқлаш учун саҳнага чиққанди, «Челси» собиқ ҳужумчиси эса унга селфи тушишни таклиф қилди.
Бу нарсани Килиан роса 10 йил кутди. 2009 йилда Мбаппе «Челси»га кўрикдан ўтиш учун келганди. Лондонда бир ҳафтага яқин бўлган ва 10-рақамни олиб, болалар жамоаси сафида «Чарльтон»га қарши ўйнаган.
Таниши орқали Килиан Дидье Дрогба билан расмга тушишни илтимос қилганди. Ивуарлик футболчи ЕЧЛ ярим финали доирасидаги «Барселона»га қарши баҳсдан сўнг расмга тушишга ваъда берганди.
Аммо ўша баҳсда норвегиялик ҳакам Том-Хеннинг Эвребе туфайли «Челси» финалга чиқа олмаган эди. Финал ҳуштаги янграганидан сўнг Дидье Дрогба бошчилигида лондонликларнинг деярли бутун таркиби ҳакамга ҳужум қилишганди.
Итальян матбуоти ивуарлик ҳужумчи Эвребени стадион тоннелида ҳам таъқиб қилган, ҳақорат қилганини ёзганди. Дрогбанинг ўзи буни рад қилган, аммо камерага қараб «Бу шармандалик деб айтганди!».
Дидье Эвребени нима қилмоқчи бўлганини тасаввур қилмасангиз бу кўзларга эътибор қилинг!
«10 йил олдин менинг ёнимга бир болакай келиб расмга тушишни сўраганди. Ўша куни рад қилгандим, сабаби натижадан хафа эдим. Кейинчалик бу болакай – Килиан Мбаппе эканини билдим. Қарзимни қайтармоқчиман», - деди Дрогба кечаги маросим вақтида.
Шу тариқа 10 йилдан кейин Дрогба ўша хатосини ювди ва франциялик футболчи билан саҳнанинг ўзида расмга тушди. Фақат ундан олдин Дрогба 10 йил олдинги нигоҳини такрорлаб берди.
Болаликдаги орзулар ушалиши барибир ажойиб.
sports.ru сайтидан Нарзулла таржима қилди
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2151 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1842 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1338 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1290 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1197 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1020 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 774 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |