Манчестерликлар "Шахтёр" ва Киевнинг "Динамо" клубларида ўйнаётган 23 ёшли Матвиенко ва 20 ёшли Миколенколарни кузатишмоқда.
Хабарларга қараганда, трансфер Евро-2020дан олдин амалга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "шаҳарликлар"нинг ҳимоя чизиғида жиддий муаммолар борлиги сабаб ярим ҳимоячи Фернандиньо ҳимоя марказида ўйнамоқда.