Жошуа Киммих: "Почеттино – топ-мураббий. Унинг номзоди муҳокама қилинмоқдами ёки йўқ, буни билмайман"
20.11.2019 21:21 Ўқилди: 914
"Бавария" ҳимоячиси Жошуа Киммих "Тоттенхэм" собиқ мураббийи Маурисио Почеттино ҳақида фикр билдирди.
"Унинг номзоди муҳокама қилинмоқдами ёки йўқ, буни билмайман. "Тоттенхэм"да у кўп йиллар давомида муваффақиятли ишлади. Жамоа етакчилар орасида, мунтазам равишда ўйнаётганди ва ЕЧЛ финалига ҳам чиқишга улгурди. Почеттино, шубҳасиз, топ-мураббий", – дейди Киммих.