Шундай қилиб, Мессининг сўнгги саккиз мавсумда жаримадан урган голлари сони 25тага етди.
Аргентиналик форвард 2011/12 мавсумдан бошлаб ҳозиргача жарималардан гол уриш бўйича бутун бошли "Реал"дан ўтиб кетди. "Қироллик клуби" футолчилари бу вақт оралиғида 24 марта рақиб дарвозаларини жарима зарбаларидан ишғол қилишган. Сўнгги 8 мавсумда жаримадан гол уриш бўйича фақат "Ювентус" (29та гол) Мессидан олдинда.
Леонинг бу кўрсаткич бўйича энг яқин таъқибчилари "Лион" (22), "Рома", ПСЖ ва "Ливерпуль" (19тадан).
31 ёшли Месси жорий мавсум ЛаЛиганинг 26та учрашувида майдонга тушиб, 29та гол урди ва 12та голли пас берди.
ВИДЕО "Бетис" - "Барселона" 1:4
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали