Мессининг барча голлари жарима зарбасидан урилди (1таси пенальти). Шундай қилиб, аргентиналик форвард жарима зарбасидан гол уриш бўйича 8-ўринга чиқиб, "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга яқинлашиб олди. Айни дамда Мессининг стандартлардан (пенальтилар ҳисобга олинмаган) урган голлари сони 52тага етди, Роналдуда эса 54та.
Жарима зарбаларидан гол уриш бўйича жадвалда "Лион" собиқ ярим ҳимоячиси Жуниньо Пернамбукано етакчилик қилмоқда.