Бунгача белгиялик посбоннинг “қуруқ серияси” 443 дақиқани ташкил этаётган эди. “Эйбар”га қарши баҳсдан кейин Тибо бу серияни 553 дақиқага етказди.
Бу натижа билан Куртуа “Реал”нинг собиқ посбони Кейлор Наваснинг рекордини янгилади. Коста рикалик посбоннинг “Реал” сафидаги “қуруқ” ўйинлар серияси 517 дақиқани ташкил этганди.
“Реал” кейинги учрашувни Ла Лига доирасида “Реал Сосьедад”га қарши ўтказади.