Миланнинг "Интер" клуби А серия 12-турида "Верона"ни (2:1) мағлубиятга учратди.
Шу тариқа ҳисобидаги очколар сонини 31 тага етказиб олган Антонио Конте шогирдлари мусобақа жадвалида карвонбошиликни ўз қўлларига олишди. Аммо 29 очко билан иккинчи ўринда турган Туриннинг "Ювентус" клуби заҳирасида бир учрашув бор — бугун ярим тунда "кекса синьора" "Милан"ни қабул қилади. Мазкур баҳсда туринликлар муваффақият қозонсалар, "нерадзуррилар" билан жадвалда ўрин алмашишади.