Лондоннинг "Вест Хэм" клуби футболчиси Деклан Райс фаолиятини "Манчестер Юнайтед" сафида давом эттириши мумкин. "Қизил иблислар" Райсни келаси ёзда харид қилмоқчи эдилар, аммо мазкур трансфер январь ойидаёқ амалга ошиши таҳмин қилинмоқда.
Маълумотларга қараганда, 20 ёшли англияликнинг трансфери "МЮ"га 80 млн фунтга тушади ва клуб бу маблағни қишдаёқ тўлаб беради.