Айни дақиқаларда Франция чемпионати 11-туридан ўрин олган ПСЖ – “Марсель” учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Баҳсда ҳисобни 10 дақиқадаёқ парижликлар форварди Мауро Икарди очди. Кейин эса 1-тайм ўрталарида яна унинг ўзи рақиб дарвозабонини доғда қолдириб, дублга эришди. Шу тариқа, аргентиналик форварднинг голли серияси 5 ўйинга етди. У ҳозирга қадар 7та гол уришга эришган.