Ушбу мусобақа аслида 5-27 октябрь кунлари Перуда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ Перу давлати ташкилий масалалар бўйича муаммоларга дуч келишини маълум қилгач ФИФА мезбонликни Бразилияга топширди. Мазкур мусобақа 26 октябрь - 17 ноябрь оралиғида ўтказилади.
Иштирокчи давлатлар
U-17 жаҳон чемпионатида олтита конфедерациядан 24та давлат иштирок этяпти.
ОФК - Австралия, Япония, Жанубий Корея, Тожикистон.
Африка - Камерун, Нигерия, Ангола, Сенегал.
КОНКАКАФ - Канада, АҚШ, Мексика, Гаити.
КОНМЕБОЛ - Бразилия, Аргентина, Чили, Эквадор, Парагвай.
Океания - Янги Зеландия, Соломон ороллари.
УЕФА - Франция, Голландия, Италия, Испания, Венгрия.
Гуруҳлар билан танишинг
24 жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа автоматик равишда кейинги босқичга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин эгалари орасида энг яхши кўрсаткич қайд этган 4та жамоа ҳам чорак финалда ўйнайди.
"A" гуруҳи - Бразилия, Канада, Янги Зеландия, Ангола.
"B" гуруҳи - Нигерия, Венгрия, Эквадор, Австралия.
"C" гуруҳи - Жанубий Корея, Гаити, Франция, Чили.
"D" гуруҳи - АҚШ, Сенегал, Япония, Голландия.
"E" гуруҳи - Испания, Аргентина, Тожикистон, Камерун.
"F" гуруҳи - Соломон ороллари, Италия, Парагвай, Мексика.
Фаворитлар кимлар?
Мутахассислар ушбу мусобақанинг асосий фаворити сифатида Нигерияни кўрсатишмоқда. Шунингдек, Голландия, Бразилия, Франция, Италия ва Испаниядан ҳам чемпионликни кутса бўлади. U-17 жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби Англия ўсмирлар терма жамоаси ҳисобланади.
2017 йил Ҳиндистонда бўлиб ўтган мусобақада Англия чемпионликни қўлга киритган эди. Лекин инглизлар шу йилнинг май ойида Ирландияда ўтказилган U-17 Европа чемпионатида гуруҳдан чиқа олишмади. Шу боис Бразилияда бўлиб ўтаётган мусобақада Англия йўқ.
Бўлажак юлдузларни тарбиялаб берадиган мусобақа
Ҳеч иккиланмай U-17 жаҳон чемпионати бўлажак дунё юлдузларини тарбиялаб берадиган мусобақа деса бўлади. Чунки шу пайтгача 17 бор ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилган бўлса, бунда иштирок этган 210 нафар футболчи кейинчалик катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам тўп сурган.
Ўз пайтида U-17 жаҳон чемпионатида порлаган ўйинчилар қаторига Карлос Тевес, Неймар, Сон Хёнг Мин, Роналдиньо, Фабрегас, Давид Сильва, Эммануэль Пети, Жанлуижи Буффон, Хави, Тони Кроос, Алессандро Дел Пьеро, Лэндон Донован каби юлдузларни қўшса бўлади.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1170 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 945 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 825 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 813 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 738 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 729 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 591 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 546 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 525 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 450 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |