Ўзбекистон Лига Кубоги. Бугун финалчилар маълум бўлади
22.10.2019 11:00 Ўқилди: 925
Тарихда илк бор ўтказилаётган Ўзбекистон Лига Кубогида бугун ярим финал баҳслари ўтказилади.
Қўқондаги "Марказий" стадионда мамлакат чемпиони "Пахтакор" клуби "Қўқон-1912" билан куч синашади. Олмалиқда эса Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Тачмурад Агамуродов бошчилик қилаётган Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилади.
Лига Кубоги, ярим финал "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 22 октябрь 2019 йил. Қўқон. "Марказий" стадион. 15:00 Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов Назоратчи: Константин Смирнов Комиссар: Аббос Аҳроров