Нодирбек Мамадалиев: "Фарғона водийси кубоги”да жамоамиз катта тажрибага эга бўлди"
21.10.2019 17:21 Ўқилди: 928
“Фарғона водийси кубоги” мусобақасида 3-ўрин учун кечган “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Академия” (Қирғизистон) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нодирбек Мамадалиев сайтимизга интервью берди.
Бизни мазкур мусобақага ташриф буюришдан мақсадимиз – Ўзбекистон футболи билан танишиш ва бу жамоалар билан ўйнаб тажриба тўплашдан иборат эди. “Академия” жамоаси жорий мавсумда Қирғизистон чемпионати биринчи лигасида ғолибликни қўлга киритган. Бугун “Қўқон-1912” мураббийлари бизга қарши ёшлар жамоасини майдонга туширди. Шунга қарамай улар қийинчиликсиз ғалаба қозонишди.
Юқорида айтганимдек, бизни олдимиздаги вазифа кучли жамоаларга қарши ўйнаб, хато ва камчиликларимизни кўриб олиш, тажриба иўплашда иборат эди. Ўйлайманкки, бу мусобақада тўпланган тажриба келажакада ўз самарасини беради.
Мусобақа ташкилотчилиги, меҳмонларни кутиб олиш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш борасида нима дейиш мумкин? Ўзбекистонни қандай меҳмондўст давлат эканлигини ҳамма билади, барчаси аъло даражада бўлди - дейди Нодирбек Мамадалиев.