Лекин жорий йилдан эътиборан Суперлига клублари ўз анъаналаридан воз кечган ҳолда бошқа мамлакатлардан ҳам футболчиларни жалб этишмоқда. Миллий чемпионатимизда илк бор тўп тепаётган Смит Медина, Никарагуа давлати вакили ҳисобланади. Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувлари арафасида, легионер ҳужумчидан интервью олдик.
- Биринчи даврани “Қизилқум” жамоасида ўтказдингиз, энди эса “темирйўлчилар” сафидасиз. Бу икки клуб орасидаги тафовутни айтиб бера оласизми?
- Албатта фарқ катта. Талаблар ҳам шунга яраша. Ҳозирги жамоам Ўзбекистоннинг аввалги йилдаги чемпиони саналади. Шунинг учун бу ерда биздан кўп нарса кутишади.
- Чемпионат бошида кетма кет голлар ураётган эдингиз, умуман легионер сифатида чакки кўринмадингиз. Иккинчи даврада ўйинингизни пасайиши нима билан боғлиқ?
- Тўғри таъкидладингиз. Ўз устимда ишлашдан тўхтамайман ва насиб қилса қолган учрашувларда жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан.
- Маълумотларга қараганда, Самвел Бабаян билан Латвияда бир жамоада ишлаган экансиз.
- Ҳа, биринчи марта Юрмаланинг “Спартак” клубида у билан танишганман.
- Жорий йил шиддатларга бой ўтаётган Суперлига баҳслари сизда қандай таасурот қолдирмоқда?
- Рақобат кучли, бундай шароит футболчига фақат фойда келтиради, ўсишга эришади. Ўзим учун янгги қирраларимни очдим.
Абдулазиз суҳбатлашди
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1890 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1656 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1380 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1230 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1146 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1107 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 978 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 903 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 771 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 666 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |