ФИФА президенти тарихий ўйинни кузатиш учун Шимолий Кореяга етиб келди
15.10.2019 13:00 Ўқилди: 894
Хабарингиз бор, бугун кўплаб стадионларда Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасида беллашувлар бўлиб ўтади.
Бугун футбол ишқибозлари тарихий ўйин гувоҳига айланишлари мумкин бўлади. Яъни, Шимолий ва Жанубий Корея терма жамоалари ўзаро кураш олиб борадилар. Ушбу учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 13:30да старт олади.
ФИФА президенти Жанни Инфантино ана шу тарихий баҳсни бевосита "Ким II Сунг стэдиум"дан кузатиб бориш учун КХДР пойтахти Пхеньян шаҳрига етиб келди.
Жанни Инфантино тарихий ўйинни стадиондан томоша қилиш имкониятидан фойдаланди.
ФИФА президентини Пхеньян аэропортида КХДР футбол Ассоциацияси бош котиби Ким Жанг Сан кутиб олди.