Ла Лига. 8-тур
"Барселона" - "Севилья" 3:0
Гол: 27 Суарес 1:0, 30 Артуро Видаль 2:0, 35 Усмон Дембеле 3:0
"Барселона": тер Штеген, Сержи Роберто, Тодибо, Семеду, Пике, Видаль, Артур, де Йонг, Дембеле, Суарес, Месси.
"Севилья": Вацлик, Каррису, Диего Карлос, Регилон, Навас, Банега, Фернандо, Окампос, Оливер Торрес, Нолито, де Йонг.
ЯНГИЛАШ
60. Месси! Аргентиналик афсона жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, аммо меҳмонлар посбони Вацлик қийинчилик билан тўпни бартараф этди.
58. Хавфли вазият! "Севилья" футболчиси Окампоснинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.
55. "Севилья" вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга ташланмоқда. Аммо, ҳужумлар меҳмонлар ўйлаганидек чиқмаяпти.
50. "Барселона" онлайн жадвалда "Атлетико"дан 1 очко ўтиб кетган ҳолда 2-ўринда бормоқда. 1-ўриндаги "Реал" билан ўртадаги фарқ 2 очкони ташкил этади.
46. "Севилья" таркибида иккинчи бўлим олдидан икки ўзгариш рўй берди. Оливер Торрес ўрнига Морено тушган бўлса, Эл Хаддади Нолитони алмаштирди.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди!
ТАНАФФУС
45. Биринчи таймга ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.
42. Эвер Банеганинг бурчак зарбасидан узатиб берган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди
35, ГООООЛ! "Барселона" голлар ёмғирини бошлаб юборди, бу сафар Усмон Дембеле ўз номини таблога ёзиб қўйди - 3:0!
30. ГООООЛ! Артурнинг пасидан кейин Артуро Видаль орадаги фарқни оширди - 2:0!
27. ГООООЛ! Луис Суарес қайчи услубида гол киритиб, ҳисобни очди!
25. Лук Де Йонг бош билан Тер Штеген дарвозасини иш-ол этмоқчи эди, лекин зарба ноаниқ
23. Месси жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди.
22. Огоҳлантириш! Ўйинни чўзгани учун Серхио Регульонга сариқ карточка кўрсатилди.
18. Лук Де Йонгнинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди
13. "Севилья" навбатдаги хавфли вазиятни яратди. Бурчакдан узатилган тўпга меҳмонлар футболчиси боши билан зарба берди. Аммо, зарба бироз ноаниқ кетди.
11. Хавфли вазият! Қанотдан Окампос тўпни Люк де Йонгга етказиб берди. У дарвоза томон тўхтатмасдан зарба берди, аммо германиялик посбон сейв ижро этди.
10. Ҳозирча жиддий хавфли вазиятлар рўй бермади. Гоҳ "Барса", гоҳ "Севилья" кескинроқ ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилишмоқда.
4. Илк дақиқаларданоқ кўриниб турибдики, "Севилья" бугун иккинчи рақам бўлиб ўйнамоқчи эмас. Меҳмонлар ҳозирча кўпроқ олдинга ўтишмоқда.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум championat.asia кузатувчилари. Сизларни Испания чемпионати 8-тур марказий учрашувига таклиф этамиз. Тез орада "Камп Ноу"да бошланадиган "Барселона" ва "Севилья" жамоалари ўртасидаги баҳсни биргаликда кузатиб борамиз.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1062 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 906 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 789 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 741 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 717 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 681 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
19.03.2024 08:00 Ўқилди 597 «Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 573 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 510 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 441 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |