"Биз 90-йилларда эмасмиз. Ҳозир бошқа давр, қураётган жамоамиз умуман бошқача. Тепага чиқиш ва тушиш ҳолатлари бўлишини биламиз. Рақибларимиз биз ҳақимизда нималарни ўйлашётганини билмайман. Яхшироқ бўлиш учун ишлаяпмиз. Ҳозирда ёш футболчилар билан тўлдирилган топ-даражадаги клублар кўп эмас. Ёшларимиздан бир нечтаси омадли жамоанинг бир қисми бўлишига ишонаман", — дея Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.