Бирорта ишни енг шимариб катта шижоат билан бошлаймиз-у, ярмига келганда ҳафсала йўқоладими ё бошқа сабабми унчалик эътибор бермай қўямиз. Бўлса бўлар қабилида жимгина қараб тураверамиз ва бунинг натижасида иштиёқ сўниб қолади.
Мисол учун бу йил иккинчи бор ўтказилаётган Республика U-18 биринчилигини олайлик. Ўтган йил 12та жамоа иштирокида чиройли чемпионат бўлганди ва якунда "Насаф" тарбияланувчилари ғолибликни қўлга киритишганди.
Бу йилдан ПФЛ мусобақа фақат Суперлига жамоаларидан иборат бўлиб қолмасин, Пролига вакилларига ҳам эътибор берайлик деб зўр иш қилди. Натижада U-18 биринчилигининг биринчи босқичи 4та минтақага бўлинган ҳолда ўтказиладиган бўлди.
Андижон ФА - "Андижон", "Турон", "Истиқлол", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Навбаҳор", "Андижон-2", "Раш-Милк".
Тошкент ФА - "Чиғатой", "Рубин", "Пахтакор", "Оқтепа", АГМК, "Локомотив", "Бунёдкор", "Локомотив-БФК".
Жиззах ФА - "Динамо", "Металлург", "Зомин", "Шердор", "Қизилқум", "Янгиер", "Сўғдиёна", "Иттифоқ-Н".
Қашқадарё ФА - "Ғиждувон", "Машъал", "Шўртан", "Насаф", "Сурхон", "Орол", "Бухоро", "Хоразм".
Шундай қилиб жами 32 жамоа иштирокида бу йилги Республика U-18 биринчилиги бошланди ва мусобақанинг 1-тур учрашувлари 24 май куни ўтказилди. ПФЛ матбуот хизмати то 6-тургача ҳамма ўйинларни ёритиб келди (орада 5-тур натижалари тушиб қолганини ҳисобга олмаганда). Кейин эса негадир узилиш рўй бериб, 7-турдан бошлаб натижалар берилмай қўйди.
Бизга маълум бўлишича, ҳозирги пайтга келиб гуруҳ ўйинлари тугаб бўлган, бироқ қайси минтақада ким ғолиб бўлгани ҳақидаги маълумот ҳеч қаерда йўқ. Баъзи клублар имкон қадар ўз жамоалари иштирокидаги ўйинларни ёритиб келмоқда, лекин мусобақанинг бош ташкилотчиси барча минтақалардаги 7-14 тур ўйинларини ва гуруҳдан кимлар чиққанини бергани йўқ.
Тошкент шаҳар ва вилояти жамоалари иштирокидаги ўйинларга масъул этиб тайинланган Тошкент футбол ассоциацияси (ТФА) ҳам натижаларни бериб боришни тўхтатиб қўйди. Бу ташкилотнинг Телеграмда TFA.uz деган канали бор. Бир пайтлари шу ташкилотда ишлаган Ҳожиакбар Отажонов (жойи жаннатда бўлсин) ишлаб юрганида шаҳар чемпионати, шаҳар биринчилиги, умуман болалар ўртасидаги бошқа мусобақаларни тез-тез ёритиб борарди.
Ҳозир эса шаҳар футбол ассоциациясининг Телеграм каналида асосан бўлажак ўйинлар (ўйин қаерда бўлиши, қайси ҳакамлар бошқариши) бериб борилади, лекин учрашув якунига етганидан сўнг протокол тугул, ҳатто баҳс натижаси ҳам берилмай қўйди. Бунинг устига Телеграм канали бутси олинглар деган реклама бериш билан овора. Буёқда мураббийлар бошқа жамоалар қандай ўйнаганини билолмай хуноб.
Яна бир мусобақа - Республика U-15 ва U-13 биринчилиги ҳам катта шижаот билан бошланди. Аммо 1-2 тур ўтгач, яна жим бўлиб қолди. Ҳозир бу мусобақа давом этяптими-йўқми, буниям билмаймиз. Кўпчилик фақат ўз жамоаси иштирокидаги ўйинни билади, бошқалар қандай ўйнаётганидан хабари йўқ.
Бугунги давр ахборот даври эканини ҳисобга олсак, мухлислар ахборотга ўч ва ўйинлар натижасини тезроқ билишни хоҳлайди. Катта-катта йиғилишларда болалар футболини ундай қилиш керак каби баландпарвоз гапларни кўп эшитамиз. Лекин ҳар йил ўткалиши шарт бўлган оддий бир мусобақани ўтказишга келганда, бошини зўр бошлаб кейин қўл силтаб қўя қоламиз ва мусобақа нима бўляпти, қайси босқичга келгани билан ишимиз бўлмайди. Ҳар ҳолда четдан кузатиб менга шундай туюлмоқда.
Х.Холиқов.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1569 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1461 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1203 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 981 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 945 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 858 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 720 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 660 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 570 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |