МЮ бундай нохуш кўрсаткични Европа Лигасида илк марта қайд этди
04.10.2019 08:00 Ўқилди: 871
Сульшер жамоаси Европа Лигаси 2-туридан ўрин олган АЗга қарши баҳсда 0:0 ҳисобини қайд этди.
Қизиғи, “Қизил иблислар” мазкур ўйин давомида АЗ дарвозаси томон битта ҳам аниқ зарба йўлла олмади. Учта зарба тўсиб қолинган бўлинса, яна учтаси дарвоза яқинидан ўтиб кетди. Бундай ҳолат МЮ билан Европа Лигасида илк марта содир бўлди.
АЗ эса ушбу ўйинда 12 та зарба берди, тўрттаси эса дарвоза томон аниқ борди.
МЮ 4 очко билан “L” гуруҳида 2-ўринни банд этиб турибди, АЗ бўлса, 2 очко билан 3-ўринга жойлашган.