Ареола "Реал"нинг "Гранада"га қарши ўйинида асосий таркибда майдонга тушади
03.10.2019 21:00 Ўқилди: 865
Альфонс Ареола Испания чемпионати 8-туридан ўрин олган "Гранада"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди.
Бу ҳақда El Ciringuito TV хабар берди. Жорий мавсум 26 ёшли дарвозабон ЛаЛиганинг фақат битта ўйинида майдонга туширилди.
Шунингдек, Тибо Куртуа ЕЧЛ доирасида "Брюгге"га қарши ўйин биринчи таймидан сўнг алмаштирилди. Маълумотларга қараганда, Куртуа бугунги "Реал" машғулотларида иштирок этмаган.