Жермейн Дефо жиддий йўл транспорт ҳодисасига учради
29.09.2019 14:00 Ўқилди: 971
"Рейнжерс" ҳужумчиси Жермейн Дефо Шотландия чемпионати доирасида "Абердин"га қарши ўйиндан кейин жиддий йўл транспорт ҳодисасига учради.
Футболчи ўзининг "Range Rover"ида рафиқаси билан кетаётганида "BMW" билан тўқнашиб кетган. Дефонинг машинаси жиддий шикастланган. Асосийси, футболчи ва унинг рафиқасига ҳеч қандай жароҳат етмаган.
36 ёшли Дефо январь ойида "Борнмут"дан "Рейнжерс"га ижара асосида ўтганди. Ушбу мавсумда у 13 ўйинда 9 гол киритишга эришди.