Ўзбекистон U-16 терма жамоаси - Осиё чемпионатига чиқди!
22.09.2019 18:21 Ўқилди: 990
Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бундан бироз аввал Ҳиндистон билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Терма жамоамиз гуруҳда 7 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Бундан бироз аввал "H" гуруҳидаги Вьетнам - Австралия учрашуви якунига етди ва мана шу ўйиндан сўнг Ўзбекистон Осиё чемпионатига чиқиши аниқ бўлди.
Қолган гуруҳларда қайси жамоалар иккинчи ўринни олишса ҳам Ўзбекистон ўсмирлари тўртталикдан тушиб кетмайди.