18:00 - “Металлург” – “Пахтакор”
Ҳакамлар: Равшан Абдивоҳидов, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Олим Тўйчибоев
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Шохрух Саид
Бу мавсумда умуман мағлуб бўлмаган "Пахтакор" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади. Андрей Шипилов бошчилигидаги жамоа охирги икки турда "Навбаҳор" ва "Локомотив"га қарши майдонга тушиб, мағлуб бўлмади.
"Пахтакор" ва "Металлург" Ўзбекистон чемпионатида жами 45 марта тўқнаш келишган. 37та учрашувда "шерлар" зафар қучишган. Тўртта ўйинда дуранг қайд этилган ва 4 марта бекободликлар 3 очкони қўлга киритишган.
Биринчи даврада Тошкентда ўтган баҳсда "шерлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўшанда Драган Черан дублга эришган бўлса, бекободликлар сафида Исломбек Исоқжонов гол урганди.
Бу жамоалар ўртасидаги охирги ўзаро 7та ўйиннинг барчасида "Пахтакор" ғолиб бўлиб келмоқда. Сўнгги марта 2016 йил "Металлург" "Пахтакор"ни мағлуб этган.
18:00 - “Сўғдиёна” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серазетдинов, Александр Сидоров, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Иккинчи даврада умуман мағлуб бўлмай келаётган "Сўғдиёна" ўз майдонида икки турдан буён фақат мағлубият аламини тотиб кўраётган "Навбаҳор"ни қабул қилади.
Жиззах клубининг мағлубиятсиз серияси 6та ўйинга етди (4 ғалаба ва 2 дуранг). "Лочинлар" эса 218 дақиқадан буён рақиблар дарвозасига йўл топа олишмаяпти. "Сўғдиёна"нинг "қуруқ серия"си эса 200 дақиқага етди. "Навбаҳор" охирги 6та ўйинда атига битта гол урди холос.
Ўзбекистон чемпионати доирасида бу икки жамоа жами 47 марта тўқнаш келишган. 24та учрашувда "лочинлар" зафар қучишган. 6 марта дуранг кузатилган ва 17та баҳсда жиззахликлар устун келишган. Эътиборлиси мана шу 17та ғалабанинг ҳаммаси Жиззахда қайд этилган экан.
Биринчи даврада Наманганда кечган ўзаро тўқнашувда "Навбаҳор" 3:1 ҳисобида ғолиб чиққан. Ўшанда Славко Лукич ҳисобни очган Александр Касьян дублга эришганди. Иккинчи таймда "Сўғдиёна" сафида Санжар Рашидов ҳисобни қисқартирган эди.
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2415 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1485 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1389 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1128 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 936 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 843 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 720 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 621 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 585 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 546 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |