Верон: “Месси билан Марадонани солиштиришни бас қилинг!”
20.09.2019 09:21 Ўқилди: 785
Аргентина терма жамоаси собиқ аъзоси Марадона ҳамда Месси ҳақида фикр билдирди.
“Марадона ва Месси — турли даврларнинг футболчилари. Бу ҳал қилувчи ҳолат. Баъзилар ЖЧни ютгани учун Марадонани кучли деб ҳисоблайди. Бошқалар эса Мессининг индивидуал совринлари ҳақида гапиради. Ҳамманинг ўз қараши бор. Аммо булардан маъно йўқ. Месси ва Марадонани солиштиришни бас қилинг. Ахир бу камида адолатсизлик. Бундай баҳслар фойдасиз, — дейди Хуан Себастьян Верон.