Элдор Шомуродов: "Вазиятлардан унумли фойдаланяпман. Биринчи даврада 10 та гол урсам, "планка"ни баландроқ кўтараман"
16.09.2019 22:00 Ўқилди: 880
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов РПЛдаги сермаҳсул ўйинлари ҳақида гапириб ўтди.
"Жорий мавсум мен учун омадли келмоқда. Лекин, мен кўкка совурган вазиятлар бўлганини ҳам инкор этмайман. Ҳозир вазиятлардан унумли фойдаланяпман. Биринчи даврада 10 та гол урсам, "планка"ни баландроқ кўтараман", – дейди Шомуродов.
Ушбу мавсумда 24 ёшли ҳамюртимиз 8 та ўйинда 7 та гол урди.