Унинг қилган ишлари ортида қолади, эзгулик сари қилинган иш эса инсон қадрини оширади. Бежизга эзгулик юксак баҳоланмаган. Сабаби, дин уламолари ҳам эзгу ишларнинг мукофоти юқори бўлиши ҳақида жуда кўп таърифлар келтиришган.
Ҳозир мен ана шундай эзгу амалларни канда қилмаган, олийжаноб инсон ҳусусида гап юритмоқчиман. Бу инсон марҳум сенатор, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмоновдир. Шунингдек, у “Ezgu niyat” кўп тармоқли тиббиёт маркази ва “Эзгу мақсад” халқаро жамоат ҳайрия фонди асосчиси ҳамдир. Оддий ошпазлик соҳасидан сенатор, давлат ва жамоат арбоби даражасига эришиш учун қанча меҳнат ҳамда машаққатлар зарурлигини бир тасаввур қилиб кўринг-а. Камтар, самимий ва қалби нурга тўла бу инсон доим эл-юрт манфаати учун ҳаракат қилиб келганлигини жуда кўпчилик билади. Бу инсонни мен ўзимга устоз ҳам деб биламан. Мен М.Усмонов билан кўп кўришмаган, кўп гаплашмаган бўлсамда, лекин у кишининг қилган яхши ишлари ҳусусида жуда кўп эшитиб, айримларининг гувоҳи ҳам бўлганман.
Бугун М.Усмоновнинг ҳаётни тарк этганлигига роппа-роса 6 ой ўтибди. Қаранг вақт қандай тез ўтмоқда. Кечагина у инсон клиника фаолиятидан анча ҳурсанд бўлганликлари ва илиқ сўзларни айтганликлари ҳусусида эшитган эдим. Бугун 15 сентябр, жорий йилнинг 15-март куни М.Усмоновнинг ҳаётдан кўз юмганлиги хусусида хабарлар тарқала бошлади. У инсоннинг олийжаноблиги ва қилган ишлари ҳам ОАВ да эсга олинди (илова қилинади). Буни эшитиб эса, кайфиятим тушкун бўлиб қолди. У инсоннинг бир қанча бошлаб қўйган эзгу ишлари нима бўлади деган ўй ҳаёлимда тинмай айлана бошлади. “От ўрнини той босади”-деган халқимизда мақол бор. Дарҳақиқат, энди М.Усмоновнинг эзгу ишларини унинг ўғли Жаҳонгир Усмонов давом эттирмоқда. Мен Ж.Усмоновга ҳам отаси сингари юксак марраларга эришишини тилаб қоламан.
Мираброр Зуфарович умри давомида бир нечта спорт иншоотлари қурилиши, жумладан "Ўзбекистон" спорт мажмуаси, Сув спорт саройи, Гимнастика мажмуаси, Миллий олимпия қўмитаси биноси, Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони, Нукусдаги "Турон" стадиони, Бухородаги "Бухоро" стадиони қурилишида жонбозлик кўрсатган. Бугунги кунда оддийгина стадионлар майсасини янгилаш масалалари қай даражада қийин эканлигини кўрар эканмиз, юқоридаги спорт иншоотларининг барпо этилиши у кишининг ўзбек спорти ривожига қай даражада ҳисса қўшганлигини исботлаб турибди.
Шунингдек, Мираброр Усмонов МОҚ президенти бўлган даврда Ўзбекистон учун Олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд натижа қайд этилган. Спортчиларимиз Рио Олимпиадасида 13 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллагани ҳам Усмонов бошлаб берган ислоҳотларнинг мевасидир!
Бундан ташқари, Мираброр Усмонов даврида ўзбек клублари Осиё чемпионлар лигаси учун 4 та квотага эга бўлишди. Жамоаларимиз ОЧЛнинг ярим финал босқичига қадар етиб борди.
Усмонов ҳаётда ҳам олийжаноб инсон эди. Инсонларга ҳамиша қўлидан келганича ёрдам берган. Бу ҳақда ортиқ гапирмаса ҳам, кўпчилик билади.
Ф. Жуманов
26.04.2024 07:25 Ўқилди 1740 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1434 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1371 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1074 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1044 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 819 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 789 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 786 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 636 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 624 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |