Учрашувдан матнли трансляцияни шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.
МАТНЛИ ТРАНЯЛЦИЯ
ЯНГИЛАШ
88 - Гол, аммо ҳисобга олинмади. Роберто Манега пас беришдан олдин ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.
87 - Зарбааа, Салаҳ ва Арнольд битта жойда пайдо бўлди. Зарбани ўнг қанот ҳимоячиси берди, меҳмонлар киперидан навбатдаги сейв.
82 - Фирминонинг бугунги паслари учун унга бир эмас, бир нечта музқаймоқ бериш керак.
72 - Гоооооолллллл, Салаҳ ниҳоят гол урди. Яна Фирминодан ақлли ва шедевр пас. 2 дақиқа олдин Роберто ҳақида ёзган эдик. Бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси дубл қайд этиб турган Мане эмас, айнан Фирмино.
Фирминонинг захирадан ўйинга қўшилиши "Ливерпуль"ни кескин кучайтириб юборди. Бразилиялик Мане, Арнольд ва Робертсонларни деярли бирга-бир вазиятларга чиқариб юборди. Улардан фақат Мане имкониятдан фойдалана олди.
67 - Стив Брюс бирйўла иккита ўзгаришни амалга оширди. Алмирон ўрнига япониялик Муто, Крафт ўрнига эса Манкилльо майдонга тушди.
63 - Зарбааа, Фирмино бу сафар Робертсонни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Яна Дубравка қутқарди.
56 - Фирмино бу сафар Арнольдни зарба бериш учун қулай жойга чиқариб юборди. Дубравка қутқарди.
55 - Зарбааа, Эҳҳ, Атсунинг пасидан кейин Эмиль Крафт Адриан дарвозаси томон зарба бериш учун жуда қулай позицияда қолган эди. Афсуски, у тўпни жуда юқорига тепиб юборди.
49 - Робертсоннинг пасидан кейин Вейналдум тўпни тўхтатиб ҳавонинг ўзида ноодатий услубда зарба берди. Бироз юқоридан ўтиб кетди.
Садио Мане АПЛ доирасида "Энфилд"да ўтказилган охирги 21та ўйинда 20-голини киритди. "Энфилд"даги ҳақиқий "киллер".
Иккинчи бўлим бошланди.
"Ливерпуль" биринчи бўлимнинг ўзида ирода кўрсатди. Ҳозирча танаффус.
Мане биринчи голини урган вазият.
45+1 - Вейналдумнинг аниқ ва кучсиз зарбасини Дубравка ушлаб олди.
Учта гол урилган биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
40 - Гооооооллллллл, Яна Манеее!!! Майдон марказида Фирмино тўпни Атсудан олиб қўйди ва Садиога узатди. Дубравка аввалига тўпни қайтаргандек бўлди, аммо тўп яна Мане оёқлари остида пайдо бўлди.
37 - Афсуски, Ориги чизиқ бўйлаб рақибни чалғитмоқчи бўлган ноқулай тарзда йиқилиб тушди ва жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Роберто Фирмино майдонга тушди.
32 - Ван Дейкнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси трибунадаги мухлислар сари йўл олди.
28 - Гооооооолллллл, Робертсоннинг паси ва Манедан чиройли гол. Садио ҳам Виллемс каби чап томондан узоқ юқори бурчакни пойлади.
26 - Салаҳнинг ўнг оёқда тепган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
24 - Зарба, Ориги бир вазиятнинг ўзида икки бор Дубравка дарвозасини ишғол қила олмади.
21 - Брюс шогирдлари ҳозирча ҳар бир тўп учун жуда кескин курашишмоқда, бундай ҳолатда гол уриш мезбонларга осон бўлмайди.
16 - Салаҳ бурчак зарбасини амалга оширганидан кейин Дубравка тўпни уриб юборди. Клопп шогирдларини тезроқ "уйғотиши" керак. Ҳозирча, улар ўзларига ўхшашмаяпти.
Мана ўша голга айланган зарба.
11 - Зарба, Чемберленнинг узоқ пастки бурчакка тепган тўпига бироз аниқлик етишмади.
7 - Гоооолллллл, Йетро Виллемс Атсунинг пасидан сўнг чап томондан тўпни ўнгга олиб Александр-Арнольдни доғда қолдирди ва Адрианнинг узоқ юқори бурчагига зарба берди. Жуда чиройли гол.
5 - Олдинги ўйинда Манега зарур пайтда пас бермаган Салаҳ ҳозир тўпни унга оширди. Аммо, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришди.
Бугун Клопп шогирдларидан Алиссон ва Наби Кейта ўйиндан ташқари ҳолатда. "Ньюкасл"да эса ҳужумларни ташкил этишда асосий ўйинчилардан бири бўлган Мэтт Ритчи сафда эмас.
Учрашувга старт берилди.
"Ливерпуль" кийиниш хонаси, ўзингиз баҳо беринг.
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Хуштак чалишдан олдинги расмий тадбирлар ўтказилмоқда. Бу орада эса "Энфилд" жўр бўлиб "You'll never walk alone"ни куйламоқда.
Бугун "ҳаккалар" захирасида қолган япониялик ҳужумчи Йошинори Муто.
Мухлислар аллақачон стадионни тўлдириб бўлишган.
"Ливерпуль" автобуси "Энфилд"га етиб келган палла.
- Премьер-лигада ҳозирча очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турган "Ливерпуль" бугун "Энфилд"да "Ньюкасл"ни қабул қилади. Стив Брюс Клопп жамоасига қарши қандай чора топа олганига тахминан 2 соатдан сўнг баҳо беришимиз мумкин бўлади.
АПЛ
5-тур, 14.09.2019
"Энфилд", Ливерпуль
Бош ҳакам: Андре Марринер
"Ливерпуль" - "Ньюкасл" 3:1 LIVE
Голлар: С.Мане 28, 40, М.Салаҳ 72 - Й.Виллемс 7.
"Ливерпуль": Адриан, Трент Александр-Арнольд, Жоел Матип, Виржил Ван Дейк, Эндрю Робертсон, Фабиньо, Жоржиньо Вейналдум (Жердан Шакири, ), Алекс Окслейд-Чемберлен (Жеймс Милнер, 75), Садио Мане, Муҳаммад Салаҳ, Дивок Ориги (Роберто Фирмино, 37).
"Ньюкасл": Мартин Дубравка, Эмиль Крафт (Манкилльо, 67), Фабиан Шар, Жамал Ласкеллс, Пол Даммет, Йетро Виллемс, Исаак Хайден, Жонжо Шелви, Кристиан Атсу, Мигел Альмирон (Йошинори Муто, 67), Жоэлинтон.
.
Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1569 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1461 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1203 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 981 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 945 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 858 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 720 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 660 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 570 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |