Массимилиано Аллегри собиқ шогирди ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
“Роналдунинг кучи — унинг даражасида. У 35 ёшда, деярли ҳамма нарсага эришиб бўлди. Аммо ҳамон янги ғалабалар, мақсадлар иштиёқида. Унинг учун ҳар бир соврин аҳамият касб этади. Агар мени олдимда бирор янги ёш юлдуз ёки Роналдуни танлаш имконияти бўлса, иккиланмасдан Криштиануни танлардим”, — дейди Аллегри.