Икки қиз ва бир ўғилнинг отаси бўлган Олим ака қийинчиликлар гирдобига тушиб қолди.
Иккинчи қизининг соғлигини ўнглаш учун 10 йил курашиб, уни соғайишига эришган ота энди ўғли учун борини бермоқда. 2007 йилда дунёга келган Гажкули Одинаев оёғида икки томонлама маймоқлик касали аниқланди. Олим ака бу синовни ҳам енгиб ўтиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Кўп марта операция қилинишига қарамасдан, болакайни маймоқлик аломатлари тарк этмади. Гажкули 3 ёшга тўлганда унда яна бир касаллик - ичак потологик касаллиги борлиги маълум бўлди. Боланинг 1 метр 8 см ичагини олиб ташлашди, аммо касаллик уни тарк этмади. 12 ёшга бўлган Гажкули ҳозиргача ўнлаб операцияларни бошидан ўтказди.
Олим ака тиббий муолажалар харажатларини қоплаш учун уйини сотди, айни дамда улар ижарада яшашмоқда. Болакайни Россияда бир қатор жарроҳлик амалиётлари кутиб турибди. Албатта, даволаниш учун яхшигина пул керак. Гожкулининг аҳволи эса ёмонлашишда давом этяпти. Шифокорларнинг айтишича, болакай соғайиб кетиши мумкин. Олим акага 10 минг АҚШ доллари керак. Ўзбек халқи ўзининг меҳмондўст, меҳрибон ва яхшилик қилиш каби ҳислатлари билан машҳур. Келинг, Олим акага ёрдам бериб, унинг фарзанди ёққа туриб кетишига кўмаклашайлик.
Олим Назаров
Тел: +998 94 515 00 71
Uzcard ("Агро Банк"): 8600 0417 8158 9628
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2097 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1782 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1272 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1161 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1041 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1041 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 993 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 771 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 747 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |