Гарчи, яшнободликлар илк маротаба мамлакат миқёсидаги мусобақада қатнашаётган бўлсалар-да, ўзларининг ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассислар эътиборини қозонаётганлиги шубҳасиз. Айниқса, жамоа аъзолари Ўзбекистон кубоги — 2019 баҳсларида чиройли ўйинлар кўрсатганлиги аҳамиятлидир. Амалдаги мавсумда Азизжон Файзиев шогирдлари ПРО лига вакиллари орасида супер лига жамоасини мағлубиятга учратган ягона клуб сифатида тарихдан жой олди.
Буларнинг барчаси аввало Яшнобод туман ҳокимлиги ва хомийларнинг “Яшнобод” жамоаси учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор бераётганлиги билан белгиланади. Яшнободликлар машғулотларни тумандаги 198-сонли умумтаълим мактаби стадионида ўтказса, уй учрашувларини “Яккасарой” спорт мажмуасида ўйнаб келмоқда.
Келгусида футболчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратишни ўз олдига мақсад қилган Яшнобод туман ҳокимлиги яқинда яна бир амалий ишга қўл урди. Туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ташаббуси билан Политехника касб-ҳунар коллежи ҳудудида анчадан бери қаровсиз қолган футбол майдони ўрнида энди “Яшнобод” жамоаси учун сунъий қопламали футбол майдони ва машғулотлар базаси барпо қилинадиган бўлди.
Бугун Яшнобод туман ҳокимлигида туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов мазкур лойиҳа бўйича дунёга машҳур HATKO SPORTS TECHNOLOGIES CORP компанияси вакилларини қабул қилди.
— Юртимиз истеъдодли ёшларга бой, — деди Хожиакбар Камолиддинович. — Мақсадимиз — келгусида уларни тарбиялаш, иқтидорли ёшларни кашф этиш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат. Ташкил топганига эндигина бир йилдан ошган “Яшнобод” жамоамиз мамлакат миллий чемпионати ПРО лигасида қатнашмоқда. Футболчиларимиз эришган натижалар билан ҳали мақтанишга эрта. Бунинг учун аввало футбол клуб ўз инфраструктурасига эга бўлиши лозим. Кейин биз жамоа олдига жиддий вазифалар қўйсак ярашади. Шуни ҳисобга олиб, “Яшнобод” профессионал футбол клубига замонавий қароргоҳ барпо этамиз. Бу борада бизга катта тажрибага эга HATKO SPORTS TECHNOLOGIES CORP компаниясини тавсия қилишди. Сунъий қопламали футбол майдони билан биргаликда бу масканда 30 ўринли ётоқхона, машғулотлар майдончалари, ювиниш ва ечиниш хоналари, тренажёрлар ҳамда автотураргоҳ ҳам бунёд этилади. Янги стадион ўз бағрига уч минг томошабинни сиғдира олади. Ишонаманки, яратиладиган замонавий шароитдан сўнг, туманимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоамиз миллий чемпионатда ҳам ўз мавқеига эга бўлади ва мухлислари сафи янада кенгаяди.
Туман ҳокими ҳамроҳлигида компания вакиллари янги спорт иншооти қурилиши мўлжалланган манзилга ташриф буюришиб, янги лойиҳа бўйича зарур чора-тадбирлар хусусида маслаҳатлашиб олишди.
— Замонавий шароитларга эга футбол клубининг келажаги порлоқ бўлиши табиий, — дейди HATKO SPORTS TECHNOLOGIES CORP вакили Юрий Эльчибеков. — Бундай ҳамкорликдан мамнунмиз, албатта. Чунки бу компаниямизнинг Ўзбекистондаги биринчи лойиҳаси эмас. Бунгача ЎФА қошидаги “Чиғатой” терма жамоалар ўқув-машғулотлар марказида ҳам Туркия технологияси асосида сунъий қопламали майдон барпо этганмиз. Спорт базаси учун танланган жой ҳам бизга манзур бўлди. Шундоққина янги қурилаётган ерусти метро йўли ва бекати ёнгинасида экан. Бу келгусида футбол мухлислари учун ҳам, футболчилар учун ҳам қулайлик яратади, албатта.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1074 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 906 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 792 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 759 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 717 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 693 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
19.03.2024 08:00 Ўқилди 597 «Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 576 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 513 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 444 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |