Эртага “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилади
11.09.2019 14:34 Ўқилди: 1162
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11-17 сентябрь кунлари пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси ўтказилади. Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.
“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Эртага, 12 сентябрь куни “SIMMA” меҳмонхонаси ажуманлар залида иштирокчи мамлакатлар терма жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анумани ўтказилади. Матбуот анжумани соат 12:15да бошланади. Мусобақа учун аккредитация карточкалари ҳам матбуот анжуманидан сўнг ОАВ вакилларига тарқатилади.