Генрих янги клубидан усотизини анчадан бери кузатиб келишини айтди.
“Мен Фонсека бошқарган “Шахтёр”ни доимо кузатиб борганман. Унинг иши мени ҳайратда қолдирган. “Шахтёр” унинг қўл остида Европанинг топ-жамоаларига қарши баҳсларда очиқ футбол ўйнашдан қўрқмаган. У “Рома”да муваффақиятга эришади деб ўйлайман. Унинг мухлисларни хурсанд қиладиган ҳужумкор футбол ташкил қилишни хоҳлаётгани менга жуда маъқул келмоқда”, — дейди Мхитарян.