Хабарингиз бор, ўртоқлик мақоми остида кечадиган вакилларимиз ва ироқликлар ўртасидаги беллашув бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Ушбу ўйинни Спорт ТВ канали техник муаммо сабабли жонли эфирда намойиш эта олмаслиги ҳақида бироз аввал хабар бериб ўтгандик. Championat.asia сайти сиз азиз футбол ишқибозлари учун мазкур учрашувни ёритиб боришни мақсад қилган. Иорданияда бўлиб турган муҳбирларимиз онлайн матнли трансляция орқали ўйин тафсилотларини етказиб туришга ҳаракат қилишади.