49 ёшли мутахассиснинг ёрдамчилари ҳам у билан бирга жамоани тарк этади. Грасия 2018 йилнинг январидан буён уотфордликларни бошқариб келаётганди.
Уотфорд жорий мавсум испаниялик мураббий қўл остида 4та ўйин ўтказиб, битта дуранг ўйнаган ҳолда уч бора мағлубиятга учради. Жамоа ҳозирда АПЛ турнир жадвалида сўнгги поғонада бормоқда.