Айни пайтда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги "Варзишгоҳи Маркази" ўйингоҳи ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Тожикистон - Қирғизистон учрашувига тайёрланмоқда.
Шаҳар ичида кезаркансиз кўпчилик бугун катта футбол бўлишидан бохабар. Шаҳар у қадар катта эмас, кичкина. Шу боисдан ҳам футбол таровати шаҳар бўйлаб кезиб юрибди, десак муболаға бўлмайди. Йўл-йўлакай такси ҳайдовчилари, сотувчи ва дўстларни кўриб, албатта суҳбат қурасиз. Душанбега илк бор келган меҳмонга бу ерда ўзгача муомула ва илиқ муносабатда бўлишаркан. Таксига ўтиргач ҳайдовчи Ўзбекистондан келганимизни билиб, ўзи ҳам асли ўзбек эканлигини айтиб, лекин ҳали юртимизга ташриф буюрмаганини таъкидлади. Суҳбат эса соф ўзбекча тилда давом эттирилди. Гарчи футболга қизиқсада, лекин бугунги ўйинни телеэкран қаршисида томоша қилмоқчи эканлигини билдирди. Стадионда эса у сиз ҳам томошабинлар етарлича топилишини айтиб, тез орада Ўзбекистонга бориш орзусини амалга оширмоқчи эканлигини билдирди. Шундай қилиб стадионга ҳам келиб қолдик. Буёғига эса суратлар тилга киргани маъқул :-)
Айтишларича, Марказий Осиёдаги энг катта чойхона - "Кохи Наврўз". Шундоқ стадионни рўпасида жойлашган ажойиб чойхона. Ўйиндан кейин айни кирадиган жой экан
Душанбеда бугун энг "қайнайдиган" манзил шу ер бўлишига шубҳа йўқ...
Чипта 10 сомондан сотилмоқда. Бу мухлислар эса "VIP" сектордан 200 сомонга иккита чипта харид қилишди
Чиптахонадан олинган сўнгги маълумотларга кўра, бугунги баҳсга 13 мингта чипта чиқарилган ва ҳозирга қадар уларнинг 10 мингдан ортиғи сотиб бўлинган. Чипталар савдоси қизимоқда...
"Варзишгоҳи Маркази" ўйингоҳи ичида мухлислар учун фойдали маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилган
Сотувчининг ишонч билан айтишича, танаффусдан кейин барча маҳсулотлар истеъмолчиларини топаркан...
Номи қизиқ...
Ёш футболчилар эса ўзлари футбол ўйнаш билан банд...
Сунъий қопламали майдон...
Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси ўтирадиган захира ўриндиғи
Стадионнинг тепа кўриниши...
Чиптани олиб қайтаётган мухлис...
"Варзишгоҳи Маркази"нинг юқори фонида Тожикистон байроғи...
Ўйин бошланишига ҳали яна 3 соатдан сал камроқ вақт мавжуд. Жамоалар эса ўйинга 90 дақиқа қолганида, яъни 17:30да стадионга етиб келишади. Биз эса стадиондан тайёрлаган илк репортажимизни шу жойда тўхтатиб туриб, кейинги жараёнга тайёргарлик кўрамиз. Ёқимли томоша :-)
Шаҳбоз Беғамов ва Жаҳонгир Файзуллаев, Душанбе шаҳридан махсус
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2418 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1524 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1407 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1140 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 948 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 852 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 720 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 666 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 621 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 591 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |