“Биз ўзимизга ишонамиз. Бош мураббийимизнинг ғоялари бизга ёқмоқда. “Лестер” катта ғояларга эга клуб. Ўзимиз ҳам жиддийроқ натижаларга қодир эканлигимизни тушуниб турибмиз. Кучли ўнликка кириб, қониқиш ҳосил қилишни истамаймиз. Мухлисларни хурсанд қилиб, “Кинг Пауэр”га еврокубокларни қайтаришни хоҳлаймиз”,—дейди Жейми.
Маълумот учун, “Лестер” АПЛ 4-туридан сўнг мусобақа жадвалида 3-поғонада бормоқда.