Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўтирган самолёт Тель-Авив шаҳрига етиб борди.
Тошкентдан соат 16:15да учган самолёт бундан бир неча дақиқа аввал Тель-Авивдаги "Бен Гурион" Халқаро аэропортига қўнди. Энди вакилларимиз автобусда Фаластинга йўл олишади.
Эслатиб ўтамиз, Фаластин - Ўзбекистон учрашуви 5 сентябрь куни Рамаллоҳ шаҳрида бўлиб ўтди.