Хабар қилинишича, Мадрид клуби трансферни бугун, яъни трансферлар ойнасининг сўнгги кунида эълон қилади.
Битим нархи 64 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Олдинроқ, футболчи "Тоттенхэм"га ўтишга яқин эканлиги, аммо трансфер клубларнинг нарх борасида келиша олмаганлиги сабабли якунланмай қолгани ҳақида хабар қилинган эди.
Фернандешнинг "Спортинг" билан тузган шартномаси 2023 йил ёзида ўз якунига етади.
Футболчи жорий мавсум 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 4та ассистга эришган.