Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Бетис» ҳамда «Леганес» баҳсида мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Ўйинда ҳисоб меҳмонлар томонидан Мартин Брэйтуэйтнинг аниқ зарбаси эвазига очилганига қарамай, майдон эгалари вазиятни ўнглаб Лорен ҳамда Набил Фекирнинг голлари туфайли устунликни ўз томонига оғдиришди.