"Қаймоқранглилар"нинг иккинчи голини ҳужумчи Карим Бензема пенальтидан урди. Мезбонлар ҳимоячиси Оскар Плано ўз жарима майдончасида қўпол ўйнагани учун, уларнинг дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.
Маълумотларга кўра, "Реал" жорий мавсум Испания чемпионатида тўққизинчи марта пенальти тепди. ЛаЛигада улардан кўп 11 метрлик жарима тўп тепган жамоа йўқ. Ушбу жарима зарбаларининг барчаси голга айлантирилган.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали