«Атлетико»ни EЧЛдан чиқариб юборган Анчелотти матбуот анжуманида нималар деди?
13.03.2025 08:32 Ўқилди: 123
«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти «Атлетико»га қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
«Қийин учрашув бўлди, сабаби биз биринчи дақиқанинг ўзида гол ўтказиб юбордик. Улар яхши ҳимояланишди. Улар учрашувни бошқаришди, бизда эса имкониятлар кўп ўлмади.
Тўпсиз ҳаракат қилганимиз мени кўпроқ хавотирга солди. Иккинчи бўлимда рақиб майдонида тўпни яхши назорат қилдик.
Биз учрашувни пенальтилар сериясига олиб бормасликка ҳаракат қилди. Каваминга яхши ҳаракат қилди. Тчуаменида сариқ борлиги учун захирага олишга қарор қилдим. Браим захирадан яхши қўшилди. Энг ёмони Мени жароҳат олди. Нима бўлган тақдирда ҳам биз охиргача кураш олиб борамиз», — деди Анчелотти.